Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, 1962 йили Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро М.Б. ҳамда 1987 йили туғилган фуқаро Н.Н. тезкор тадбир давомида қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига депортация қилинган.

«Ушбу шахсларнинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш сўралади», — дейилади Бош консулхонаси хабарида.