Шу йилнинг 13-14 ноябр кунлари Коста-Риканинг Сан-Хосе шаҳрида қиличбозлик бўйича қизлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон қиличбозлиги тарихида илк бора ўсмир-қизларимиз қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичида барча совринларни, шунингдек, жамоавий баҳсларда ҳам олтин медални қўлга киритди. Финал учрашувида қизларимиз Коста-Рика вакилларини 45:30 ҳисобида мағлуб этишди.

Бу мусобақа вакилларимиз учун Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати ҳамда 2022 йилги Осиё ўйинлари олдидан ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ўтади.

"Қиличбозлик спорти бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг рейтинги юқори бўлган Жаҳон кубогидаги иштироки Туризм ва спорт вазирлиги кўмаги ёрдамида амалга оширилди" дейилади хабарда.