Шу йилнинг 10-15 июнь кунлар Жанубий Корея пойтахти Сеулда қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда юртимиз қиличбозлари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси тарқатган хабарда айтилишича, ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини шпага бўйича эркаклар жамоси – Роман Александров, Файзулла Алимов, Нодирбек Мўминов ва Жавоҳир Нурматов ҳамда сабля бўйича Раола Плиего ҳимоя қилади.
Бу нифузли мусобақада қиличбозларимиздан медаллар кутиб қоламиз.