Мусобақанинг дастлабки кунида аёллар ғолиблик учун баҳсларга киришди. Ушбу дастурда ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова (рейтингдаги ўрни – 22) медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди. 

Юқори рейтингга эгалиги сабабли қорақалпоғистонлик спортчимиз баҳсларга 1/64 финал босқичидан қўшилганди. Афсуски, мусобақада иштирок этаётган барча вакилаларимиз саралашда имкониятни бой бериб қўйишди.

Ўтиш босқичида Дайибекова барча рақибларини мағлубиятга учратди ва 64 нафар сараланган спортчилар сафидан жой олди. Жаҳон кубогининг аёллар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳслари эртага ўтказилади.

Бугун эса эркаклар ўртасида саралаш баҳсларига старт берилади. Ушбу мусобақаларда ватанимиз шарафини Шерзод Мамутов, Пазилбек Генжебаев ҳамда Бобуржон Расулов ҳимоя қилади.