Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг VIII бўлимига «Қимматбаҳо металлар» ҳамда «Қимматбаҳо тошлар» атамаларининг ҳуқуқий маъноси киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш қуйидагича жазоланади:
- қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар мусодара қилиниб, 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.