Куни кеча Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига ўтиш учун кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтқазилганда юк кузатув ҳужжатларида курсатилмаган сал кам 144 млн. сўмлик 4 788 дона “RED BULL” номли энергетик ичимлиги борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда, — дея хабар берилди Тошкент вилояти божхона бошқармаси расмий телеграм каналида.