“Садир Жапаров топшириғига кўра Ўш вилояти раҳбарияти фаолиятини текшириш бўйича тегишли комиссия тузилиб, натижада қонунбузарликлар аниқланди. Шу боис бир қатор раҳбарларни ишдан бўшатиш таклифи киритилди”, дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Қирғизистон Президентининг фармони билан қуйидагилар ишдан бўшатилди:

Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Зиядин Жамалдинов;

Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакилининг ўринбосари Дониёр Жаниқулов;

давлат администрацияси раҳбари – Ўш вилояти Кара-Суу тумани ҳокими Турусбек Ногоев.

Элчибек Жантаев Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили этиб тайинланди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Президентнинг Ўш вилоятидаги вакили ўринбосари Дониёр Жаниқулов пора олаётгани иддао қилинган видео тарқалди. Кара-Суу тумани ҳокими Турусбек Ногоев ҳам шу кадрлар орасида бор, деб хабар беради tengrinews.kz сайтида.