"2020 йил 22-июнь ҳолатига кўра, республикада COVID-19 га чалинган 205 та янги ҳолат аниқланди, улардан 82 таси Бишкекда қайд этилди", деди бош штаб вакили. Бу Қирғизистонда пандемия бошланган кундан бери  аниқланган энг кўп натижадир.

Маълумотларга кўра, бир кун олдин COVID-19 билан касалланган уч нафар бемор вафот этган. Қирғиз-турк касалхонасида 1952 йилда туғилган аёл, Талас вилоят касалхонасида 1952 йилда эркак ва Новкен ҳудудий касалхонасида эса 1960 йилда туғилган аёл ҳаётдан кўз юмди. 10 нафар бемор эса тузалиб, шифохоналардан чиқарилган.

Таъкидланганидек, янги ҳолатлар орасида касаллик юқтирган 26 нафар тиббиёт ходими ҳам бор. Умуман, мамлакатда пандемия даврида 582 нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланган.

Бугунги кунга қадар Қирғизистонда касаллик юқтирганларнинг умумий сони 3356 кишига етди. 40 киши вафот этди. 2021 бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.