Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила Тошкент шаҳридан 405 километр жануби-шарқий йўналишда, Қирғизистон ҳудудида жойлашган нуқтада юз берган.

Зилзила эпицентрида магнитуда 4,6 баллга тенг, ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.

Ер ости силкинишлар кучи Андижон шаҳрида (эпимарказгача 149 километр) 3 баллни, Фарғона шаҳрида 3 баллни (эпимарказгача 169 километр), Наманган шаҳрида 2 баллни (эпимарказгача 208 километр) ташкил этган.