Қўшни республикада Тик Ток блоклаб қўйилди. Маданият вазирлигининг маълум қилишича, бунга «ТикТок ижтимоий тармоғининг болалар ақлий ривожланиши ва соғлиғига салбий таъсири ҳақидаги хавотирлар» сабаб бўлган.

«Кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ва ўтказилган мониторинг асосида Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Қирғизистон республикаси ҳудудида ТикТок сервисини тўхтатишга қарор қилди», — дейилади хабарда.