Бугун Тошкент вақти билан 08:24 да (15.02.2023 йил, Гринвич бўйича 03:24 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 40,3 градус шимолий кенглик; 72,82 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 322 км жанубий-шарқда.