Картошка ҳосили лой қатлами остида қолиб кетди, хўжалик бинолари вайрон бўлди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. 100 дан ортиқ қутқарувчи табиий офат оқибатларини бартараф этмоқда. Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғли ва тоғолди ҳудудларида яна сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бир кун аввал Иссиқкўл вилоятининг шимолидаги Корумду қишлоғида лой оқими юзага келди. Бунга яқин атрофдаги тоғларда кучли ёмғир ёғиши сабаб бўлди. Қишлоқ Қоракўл шаҳри яқинида, Иссиқкўлнинг шарқий қирғоғида жойлашган. Унда олти мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, деб хабар беради mir24.tv.