Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот(хизмат)ларининг умумий ҳажми 116,6 триллион сўмни ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 101,8 фоизни ташкил қилди.
Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 112,5 триллион сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,7 фоизни ташкил этди.
Жами етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши - 40,7 фоизни, чорвачилик маҳсулотларининг улуши -59,3 фоизни ташкил этди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 78,5 фоизи – деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 18,5 фоизи – фермер хўжаликларига, 3,0 фоизи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.