Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда етакчи ҳудудлар:

Сурхондарёда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (19,3 минг тонна);

Тошкент вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (69,0 минг тонна);

Самарқанд вилоятида энг кўп – 273,2 минг тонна сут тайёрланган;

Самарқанд вилоятида энг кўп – 243,7 миллион дона тухум олинган;

Тошкент вилоятида энг кўп – 2,6 минг тонна балиқ овланган;

Қашқадарёда 1 596,4 минг бош йирик шохли қорамоллар мавжуд;

Қашқадарёда 4 690,7 минг бош қўй ва эчкилар мавжуд;

Тошкент вилоятида энг кўп – 15 171,9 минг бош паррандалар мавжуд;

Тошкент вилоятида энг кўп – 53,0 минг бош отлар мавжуд.