Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
2022 йил 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда халқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
У шу вақтга қадар Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Азиз Воитов 1980 йилда туғилган. 2001 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 2010 йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академиясининг “Бизнес бошқаруви” мутахассислигини тамомлаган.
Шунингдек, у 2017—2020 йиллар оралиғида “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган.