Февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ҳарорат асосан кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача, кундуз кунлари 3-8 даража илиқгача, баъзи жойларда 10-12 даража илиқгача, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.

Ўн кунлик нисбатан ёғингарчиликка бой бўлади. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда қорга айланиши билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Кейинчалик, февраль ойининг охиригача ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 0-5 даража совуқгача, кундуз кунлари 2-7 даража илиқдан 12-17 даража илиқгача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Айрим кунларда республика бўйича баъзи жойларда қор ва ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.