Кеча Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди. Дастлабки кунда рингга кўтарилган икки босчимиз ҳам ўз иштирокни ғалаб билан бошлади.
- 57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халаков таиландлик Саравут Суктетни 3:2 ҳисобида енгди. У кейинги босқичда ироқлик Муҳаммад Анвар Жасим билан тўқнаш келади.
Иккинчи баҳсда -63,5 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Руслан Абдуллаев ҳимоя қилди ва япониялик Шунсуке Китамотога умуман имконият қолдирмади. Ҳисоб 5:0. Абдуллаев кейинги босқичда қозоғистонлик Санъатали Тўлтаевга қарши рингга кўтарилади.
Бугун ҳам икки босчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
-63,5 кг вазнда Руслан Абдуллаев – Санатали Толтаев (Қозоғистон) билан, -54 кг вазнда Шаҳзод Музаффаров – Закир Ҳусайн (Покистон) билан баҳслашади.