Мазкур баҳс ва умуман, бутун чемпионат фаворитларидан бири саналаётган Германия терма жамоаси кунчиқар юрт вакилларига имкониятни бой берди. Ушбу ўйин сценарийси ҳам осиёликларнинг биринчи сенсацион натижа қайд этилган ўйини билан деярли ўхшаш бўлди, аввал фаворит жамао ҳисобни очиб олдинга чиқиб олган бўлса, кейин қатъадошларимиз камбэк кўрсатиб, ғалабани илиб кетишди.
Германия – Япония 1:2
Голлар: 1:0 – 33, Гюндоган пенальти, 1:1 – 75 Доан, 1:2 – 83 Асано.
Германия – Нойер, Зюле, Рюдигер, Шлоттербек, Раум, Гюндоган (Горетцка, 67), Киммих, Хавертц (Фюллькруг, 79), Мюллер (Хофманн, 67), Гнабри (Мукоко, 90), Мусиала (Гетце, 79).
Япония – Гонда, Сакаи (Минамино, 74), Йосида, Итакура, Нагатомо (Митома, 57), Эндо, Камада, Кубо (Томиясу, 46), Танака (Доан, 71), Ито, Маэда (Асано, 57).
Кеча ўтказилган бошқа ўйинларда эса бу каби сенсациялар кузатилмади. Жумладан, испанияликлар Коста-Рика билан кечган баҳсда мингдан ортиқ аниқ пас узатиш орқали йирик – 7:0 ҳисобида зафар қучганини инобатга олмасак, қолган ўйинларда минимал ҳисоблар қайд этилди. Хусусан, Марокаш – Хорватия учрашувида нурсиз дурангга имзо чекилган бўлса, бельгияликлар канадалик рақибларидан 1:0 ҳисобида устун келишди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 ноябрь куни Қатардаги мундиалнинг 1-тур баҳслари якунига етади. Кун давомида 4 та баҳс бўлиб ўтади ва уларда қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашади:
24 ноябрь, пайшанба
15:00, Швейцария – Камерун,
18:00, Уругвай – Ж.Корея,
21:00, Португалия – Гана,
23:59, Бразилия – Сербия.