Ўзбекистонда илк бор педагог хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича «Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги» республика мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада мамлакат бўйлаб 14 мингдан ортиқ таълим муассасасида фаолият юритаётган 110 452 нафар аёл педагог иштирок этди. Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган жамоалар иштирокидаги республика босқичи айни кунларда Наманган шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Якуний босқичда барча ҳудудлардан ғолиб чиққан 14 та жамоа таркибидаги 112 нафар аёл ўқитувчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Мусобақа якунига кўра:

  • 1-ўрин соҳибларига — 150 миллион сўм;
  • 2-ўрин соҳибларига — 100 миллион сўм;
  • 3-ўрин соҳибларига — 70 миллион сўм пул мукофоти берилади.

Шунингдек, мусобақа ғолибларининг ҳар бирига «Дамас» автомобили топширилиши белгиланган.