Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ҳамда Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари томонидан навбатдаги тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Б.Ж. томонидан тумандаги “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудида ноқонуний равишда 2 дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Зарафшон қирғовули овланганлиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 94-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли ҳужжатлар маъмурий суд органларига юборилди. Шунга кўра, 5 миллион 400 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланди. 

Юртимизда бу каби ҳолатлар яна кўпаймоқда. Агар сиз ҳам бу каби ҳолатга дуч келсангиз, албатта бизга хабар беринг!