Мураббий клубга ўйинчиларни қабул қилишнинг расмий тартибини (махсус синовлар, комиссия қарори ва раҳбарият буйруғи) яхши билгани ҳолда, ўз хизмат мавқейини суиистеъмол қилган.

У Нурота туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган ўсмирни жамоанинг асосий таркибига қабул қилиш эвазига 20 миллион сўм талаб қилган.

У сўралган маблағни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футболда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳолатлар ёш авлоднинг футболга бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис барча жамоалар, футболчилар ва мутахассислар адолатли ва юқори профессионал стандартларга қатъий риоя этиши шарт.

Ассоциация тизимни коррупциядан ҳоли этиш бўйича қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.