Клиника раҳбари Феруз Ашуровнинг айтишича, бунинг учун 2,4 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Бу ерда неврология, гинекология, кардиология тиббий хизматлари, физиотерапия муолажалари Россия, Хитой, Украинадан келтирилган 3D ўлчамдаги УЗИ, ЭКГ, ЭЭГ, ЭХО-ЭГ каби замонавий ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, клиникада 20 ўринли стационар даволаниш маскани ҳам бор.