Ушбу топшириқ ижроси юзасидан “Ҳар бир ёшга — бир гектар” лойиҳаси доирасида Қизилтепа туманидаги “Уста пахтакор” фермер хўжалиги даласида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Я.Душанов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Хожаев, Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Набиев ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ва ёшлар иштирок этди. Йиғилишда ёшларга бу лойиҳанинг мазмун-моҳияти, ер билан ишлаш маҳорати бўйича маълумот берилди. Ўн нафар ёшга 30 сотихдан ер майдони бўлиб берилиб, сертификатлар топширилди.
Шунингдек, лойиҳа давомида деҳқончилик тажрибасига эга миришкорлар ҳамда мутахассислар томонидан айни кунларда экиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳамда уларнинг парвариши ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда 200 дан ортиқ фермер хўжалиги бўлган Қизилтепа туманида 500 га яқин ёшга ер ажратиш кўзда тутилган.
— Ер инсонни боқади, дейди халқимиз. Мен ҳам айни пайтда ишсизлигим сабабли маҳалламиздан ажратилган ер майдонидан олдим. Оиламга нафим тегиши учун меҳнат қилиб, маҳсулот етиштирмоқчиман. Насиб этса, даромадим яхши бўлиб кетса, еримни янада кенгайтириб, етиштириладиган маҳсулотлар турларини ҳам кўпайтирмоқчиман, – дейди Ўғилой Ҳалимова.
Қизилтепалик ёшларга нега ер ажратилди?
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари ёшларга деҳқончилик қилиб, даромад олиши учун экин майдонларидан ер ажратиш вазифасини ҳам қўйган эди.
Санжар Мирзалиев таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди
- Меҳринисо Пардаева таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди
- Ойбек Йўлдошев таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
- Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси Раисини қабул қилди
- Фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш ва сув омборлари хавфсизлигини таъминлаш чоралари муҳокама қилинди
- Колумбиядаги конда юз берган ўпирилиш оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Президентимиз устоз ва мураббийлар билан учрашиб, таълим соҳасидаги янги ташаббусларни белгилаб берди
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Хоразмда Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади