Ушбу топшириқ ижроси юзасидан “Ҳар бир ёшга — бир гектар” лойиҳаси доирасида Қизилтепа туманидаги “Уста пахтакор” фермер хўжалиги даласида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Я.Душанов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Хожаев, Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Набиев ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ва ёшлар иштирок этди. Йиғилишда ёшларга бу лойиҳанинг мазмун-моҳияти, ер билан ишлаш маҳорати бўйича маълумот берилди. Ўн нафар ёшга 30 сотихдан ер майдони бўлиб берилиб, сертификатлар топширилди.
Шунингдек, лойиҳа давомида деҳқончилик тажрибасига эга миришкорлар ҳамда мутахассислар томонидан айни кунларда экиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳамда уларнинг парвариши ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда 200 дан ортиқ фермер хўжалиги бўлган Қизилтепа туманида 500 га яқин ёшга ер ажратиш кўзда тутилган.
— Ер инсонни боқади, дейди халқимиз. Мен ҳам айни пайтда ишсизлигим сабабли маҳалламиздан ажратилган ер майдонидан олдим. Оиламга нафим тегиши учун меҳнат қилиб, маҳсулот етиштирмоқчиман. Насиб этса, даромадим яхши бўлиб кетса, еримни янада кенгайтириб, етиштириладиган маҳсулотлар турларини ҳам кўпайтирмоқчиман, – дейди Ўғилой Ҳалимова.
Қизилтепалик ёшларга нега ер ажратилди?
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари ёшларга деҳқончилик қилиб, даромад олиши учун экин майдонларидан ер ажратиш вазифасини ҳам қўйган эди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон – Корея бизнес форумида иштирок этди
- Давлатобод тумани ММТБда 1 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-торож қилингани фош этилди
- Қоровулбозорда нефт маҳсулотлари омборида ёнғин: 3 киши жароҳатланди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сук билан учрашув ўтказди
- Бухоро вилоятидаги нефть сақлаш омборида ёнғин содир бўлди
- Германиядан юборилган бокс қўлқоплари ичида 8 кг гиёҳвандлик воситалари аниқланди
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади
- Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди