Айниқса, ҳаво ҳарорати пасайиб, табиий газ истеъмолига бўлган талаб ошганда, бу хавф янада ортади.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг сервис хизматини ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида кўп қаватли уйларнинг 11 минг 672 та хонадонида, шунингдек, 103 минг 918 та ҳовлида мавжуд бўлган газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари, бўлим ходимлари томонидан 1192 та улгуржи истеъмолчининг 4292 та газ жиҳози ҳам техник кўрикдан ўтказилиб, хавфсизлиги таъминланди.

Бўлим ходимлари аҳоли вакиллари билан ўтказилаётган тарғибот тадбирларида газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маълумотлар бермоқда.