Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тўрткўл тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ю.Р. ўз уйда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголли ичимликларни ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, жами 2 203 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулоти, 15 литр спирт ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Чимбой туманида истиқомат қилувчи фуқаро Г.Т. ўз уйида яширин цех ташкил этиб, харидор Г.га қалбаки акциз маркали 120 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотини 4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу яширин цехдан қалбаки акциз маркали жами 1 804 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.У. “Дамас” русумли автотранспорт воситасида қалбаки акциз маркали жами 530 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.