Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, шу ерда ижтимоий реабилитация марказига мурожаат қилган аёллар билан учрашув ҳам ташкил этилди. Суҳбат давомида кўтарилган масалалар бўйича масъуллар жалб этилиб, аёлларга амалий ёрдам ва ҳуқуқий-психологик маслаҳатлар берилди.

— Бу марказлар фақат натижали ишлаши, аёлларимизнинг ҳаётида мавжуд муаммоларига ечим топишига кўмак бериши шарт, — деди З. Маҳкамова. — Бунинг учун қўмитамиз барча зарур ёрдамларни беришга тайёр.

Ҳозир мазкур марказнинг ўзида аёллар учун кўплаб хизматлар таклиф этиляпти, психолог, ҳуқуқшунос маслаҳатлари йўлга қўйилган. Шунингдек, опа-сингилларимиз тадбиркорлик, ҳунармандлик, пазандалик ва сартарошликка бепул ўқитилмоқда.