Абу Райҳон Беруний 973 йилнинг 4 сентябрида (баъзи манбаларга кўра 4 октябрда) Хоразмнинг қадимий пойтахти — Катда (ҳозирда Қорақалпоғистоннинг Беруний шаҳри) туғилган ва математика ҳамда астрономиянинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган.
Беруний аниқ, табиий ва гуманитар фанларнинг деярли барча соҳаларига тегишли бўлган 160 дан ортиқ асар яратиб, буюк илмий мерос қолдирган. Унинг ишлари кўплаб тилларга таржима қилинган ва ҳозирда ҳам фойдаланиб келинмоқда.
Ўз даврининг деярли барча фанларини мукаммал ўргангани сабаб уни қомусий аллома деб аташади.
Ўзбекистонда 2023 йилда буюк аллома таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш бўйича қарор қабул қилинган.
Ушбу инфографикалар орқали йирик олим ва файласуф ҳақидаги айрим қизиқарли маълумотларни билиб олишингиз мумкин.