Роботнинг узунлиги 2 сантиметр ва эни 1 сантиметр бўлиб, у икки қатламдан иборат: магнит зарралари бўлган полимердан ясалган юмшоқ ички қатлам ва альюминий пўстлоқлари бир-бирининг устига ёпишган қаттиқ устки қатлам.
Олимлар панголинларнинг бир-бирига боғланган кератин қатламлари ёрдамида силлиқ ҳаракатланиши ва ғужанак бўла олиши мумкинлигини пайқашди. Улар ушбу табиий материални сунъий қурилма учун қайта яратишга қарор қилишди. Натижада робот талабга кўра ҳаракатланиш, думалаб туриш ва иситиш қобилиятига ҳам эга бўлди.
Олимлар роботни паст частотали магнит майдон ёрдамида бошқарди. Уларнинг сўзларига кўра, панголин роботи ўралган ҳолда дориларни бевосита танадаги зарарланган ҳудудга етказа олади.
Юқори частотали магнит майдонга таъсир қилганда, модель Цельсий бўйича 70 даражадан кўпроқ қиздиришга қодир. Бу ҳароратда ички қон кетишини тўхтатиш, ўсма тўқимасини олиб ташлаш ва тромбозни даволаш мумкин.
Лаборатория тажрибалари шуни кўрсатдики, “панголин” организмда юмшоқ тўқималарга зарар бермасдан ҳаракат қилади. Бундан ташқари, қон кетиш жойини ёпиш ва уни иситиш орқали қон оқимини тўхтатди, деб хабар беради mir24.tv.