Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан тумандаги “Суенли” МФЙ ҳудудидаги 5 гектар ер майдони юлғун ва янтоқлардан тозаланиб, “Қашқадарё боғи” ташкил этилди. Ушбу хайрли ишларга вилоят ҳокими маслаҳатчиси Долли Аллаев тун-у кун хизмат олиб бормоқда.
Боғни ташкил этиш учун жами 3 минг 200 туп барча турдаги мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Кўчат ўтқазиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.