Қонун тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари ва экспертлар иштирокида ҳар томонлама ўрганиб чиқилгандан сўнг, сенаторлар ҳужжатни тамомила қайта кўриб чиқиш зарур деган хулосага келди.
Гап шундаки, қонунда «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган янги «ғайриихтиёрий даволаш» тўғрисидаги норманинг мазмун-моҳияти очиб берилмаган ҳамда мажбурий даволаш тушунчаси билан ўртасидаги фарқли жиҳатлари ёритилмай қолган.
Шунингдек, психоактив моддалар таъсирида мастлик ҳолатида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун мажбурий ва ғайриихтиёрий тарзда даволаш учун алоҳида асослар ва механизмларни ишлаб чиқиш лозим деб топилди.
Бундан ташқари, шахсни ғайриихтиёрий тартибда наркология муассасасига ётқизиш учун судга ариза бериш тартибида ҳам камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
Шунингдек, ариза билан судга мурожаат қилинганда давлат божининг тўланиши ёки ундан озод қилиниши, умуман олганда давлат божи ким томонидан тўланишига аниқлик киритилмаган.
Қонунда тартибга солинадиган жамоатчилик муносабатларининг аҳамияти эътиборга олиниб, сенаторлар қонунни қайта кўриб чиқишни, унга комплекс ёндашиб, такомилига етказишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Қонун сенаторлар томонидан рад этилди.
Қонун қайта ишлашга юборилди
Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида «Наркологик касалликларга чалинган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда биохилма-хиллик маълумотларини бошқариш бўйича ягона ECODATA платформаси ишга туширилди
- Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
- “Чинор” метро бекати қайта очилади
- Ер майдонларини расмийлаштириш билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар аниқланди
- Японияда 7,1 магнитудали кучли зилзила содир бўлди ва цунами ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
- Ўзбекистон Президенти янги тайинланган хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
- Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш бўйича махсус синовларнинг ўтиш баллари тасдиқланди
- Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари самарали музокаралар якунларини сарҳисоб қилдилар
- Ўзбекистон ва Беларусь муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
- Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
- Пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди