Қонун тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари ва экспертлар иштирокида ҳар томонлама ўрганиб чиқилгандан сўнг, сенаторлар ҳужжатни тамомила қайта кўриб чиқиш зарур деган хулосага келди.
Гап шундаки, қонунда «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган янги «ғайриихтиёрий даволаш» тўғрисидаги норманинг мазмун-моҳияти очиб берилмаган ҳамда мажбурий даволаш тушунчаси билан ўртасидаги фарқли жиҳатлари ёритилмай қолган.
Шунингдек, психоактив моддалар таъсирида мастлик ҳолатида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун мажбурий ва ғайриихтиёрий тарзда даволаш учун алоҳида асослар ва механизмларни ишлаб чиқиш лозим деб топилди.
Бундан ташқари, шахсни ғайриихтиёрий тартибда наркология муассасасига ётқизиш учун судга ариза бериш тартибида ҳам камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
Шунингдек, ариза билан судга мурожаат қилинганда давлат божининг тўланиши ёки ундан озод қилиниши, умуман олганда давлат божи ким томонидан тўланишига аниқлик киритилмаган.
Қонунда тартибга солинадиган жамоатчилик муносабатларининг аҳамияти эътиборга олиниб, сенаторлар қонунни қайта кўриб чиқишни, унга комплекс ёндашиб, такомилига етказишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Қонун сенаторлар томонидан рад этилди.
Қонун қайта ишлашга юборилди
Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида «Наркологик касалликларга чалинган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.
Хорватияда юк ва йўловчи поездларининг тўқнашиб кетиши оқибатида 24 киши жабрланди
- Бозор хизматларининг 40 фоиздан ортиғи пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда
- “Мен таниган Ўзбекистон!”
- Адолат, холислик, ростлик ва ҳалоллик муҳитини яратишга қаратилган янги қонун тафсилоти
- Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
- Сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
- "Алишер Навоий" ҳамда "Пахтакор" метро бекатлари оралиғидаги эскалаторлардан бири йўловчилар учун фойдаланишга қайта топширилади
- Аҳаджон Кимсанбоев шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
- Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Шаҳрисабз тумани ҳокимига қарши хизмат текшируви ўтказишни сўради