Мулоқотда Спикер Н. Исоилов О. Бушезни юртимизга элчи этиб тайинлангани билан самимий қутлаб, масъулиятли ва шарафли дипломатик миссияни амалга оширишида муваффақиятлар тилади.
Франция элчисига кейинги йилларда юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва ташаббуси билан барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, давлат бошқарувида парламентнинг роли кучайтирилаётгани, иқтисодий-ижтимоий йўналишларда жиддий ўзгаришларга қўл урилаётгани ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва сиёсий партиялар фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларни амалга оширишда парламент назорати имкониятларидан самарали фойдаланиш, парламентлар қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш масалаларига эътибор қаратишди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувда О. Бушез самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон-Франция ўртасидаги алоқалар — парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.