Бу ҳақда унинг ўзи телеграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди. 

Учрашувда таълим соҳасидаги масалалар, жумладан, Қўқон педагогика институтида содир бўлган воқеа ҳамда талаба қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди. 

— Таълим тизими ҳар қандай зўравонликка қарши курашни бошлашимиз керак бўлган асосий платформалардан биридир, деб ёзади муаллиф ўз саҳифасида.