Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмоновлар иштирок этдилар. 

Ушбу интернат уйи биноларини реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кўчайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан 2018 — 2022 йилларда тиббий-ижтимоий муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган дастурга киритилганди. 

Амалга оширилган реконструкция ишлари учун жами 11 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди, шунингдек 80 ўринли қўшимча бино барпо этилди.