Тадбир доирасида Қўқон шаҳри ҳамда Сўғд вилоятининг Хўжанд шаҳри ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов ҳамда Хўжанд шаҳри раиси Фирдавс Шарифзода томонидан имзоланган ушбу ҳужжат билан икки тарихий шаҳар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициялар, таълим, илм-фан, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм соҳаларида кенг ҳамкорликка асос солинди.