Гап шундаки, олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида бир куннинг ўзида, сайёр тартибда 252 нафар фуқаро тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бунинг натижасида, фуқароларни қонуний иш билан таъминланишига, маҳаллий бюджетга солиқ тушумларини ошишига, шунингдек қўшимча иш ўринлари яратилишига замин яратилди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бу каби сайёр хизматлар Қўқон шаҳрининг ҳар бир бозорида ҳафта мобайнида давом этади. Қўқон шаҳри мисолида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида бу каби сайёр тартибда, жойига борган ҳолда давом эттирилиши кўзда тутилган.

Элёр Эксанов,

Фарғона вилоят адлия бошқармаси
жамоатчилик билан ишлаш бўйича
етакчи маслаҳатчиси.