Мусобақада 20 га яқин мамлакатдан 200 га яқин полвонлар беллашди. Хусусан, ўғил болалар -42, -45, -50, -55, -60, -65, - 1, -77, -85, -95, +95 кг., қизлар -44, -48, -52, -57, -63, -70, +70 кг. вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга тушди.

Ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларга 5 миллион сўм, иккинчи ўрин соҳибларига 3 миллион сўм, иккита учинчи ўринни эгаллаган полвонларга 2 миллион сўмдан пул мукофотлари, диплом ҳамда медаллар топширилди.

— Президент соврини учун ўтказилган жаҳон чемпионатини ҳам муваффақиятли ўтказиб олдик, — дейди Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров. — Бу мамлакатимизда ҳукмрон тинчлик ва фаровонлик муҳити мевасидир. Шунингдек, миллий спортимиз — белбоғли курашнинг халқаро спорт майдонларида йилдан йилга нуфузини ошиб бораётгани далили.

Илҳом Раҳмонов