10 июнга қадар давом этган марафонда ҳудудий лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилади. Кўргазмада инновацион, технологик, илмий, стартап лойиҳа ва ишланмалари бўлган Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятидаги ОТМларининг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва талаба бўлмаган ёшлари ҳам сони инновацион ишланмалари билан иштирок этиши мумкин.
5 муҳим ташаббус доирасида ўтказиладиган марафонда ёшларнинг технологик билимларини ошириш, уларга стартапларни ғоядан прототип ҳолатигача олиб чиқиш ва акселерациясини амалга ошириш бўйича амалий кўмак беришга эътибор қаратилади.
Иштирокчилар “3 D прототиплаштириш”, “Мехатроника ва Робототехника”, “Дастурлаш”, “Биотехнология”, “Озиқ-овқат саноати”, “VR ва AR”, “Муқобил энергия” ва “Машинасозлик” йўналишлари бўйича гуруҳларга бўлиниб, интерактив семинар-тренинглар, тақдимот машғулотларида қатнашиши мумкин.
Ҳудудий инновациялар кўргазмасида саралаб олинган ишланмалар муаллифлари Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси томонидан ҳар йили куз ойларида ўтказиладиган ИнноWеек халқаро инновациялар ҳафталигида иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар.
Марафон якунида гуруҳлар томонидан яратилган лойиҳалар саралаб олиниб, ғолиб муаллифлар тақдирланадилар.