Жорий йил 11-15 июль кунлари Қўқон шаҳрида “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали бўлиб ўтади. тадбир Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Халқаро Туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Асосий тадбирлар Қўқон университети ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган халқаро фестивалга Республикамизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркиядан жами 200 нафардан зиёд фаол ёшлар ва талабалар таклиф этилган.
Фестиваль доирасида китобхонлик куни, миллий ва этнос порт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича давра суҳбатлари, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари ҳам ташкил этилади.