Маълум қилинишича, ҳукумат мамлакатнинг миллий бирлиги, суверенитети ёки ҳудудий яхлитлиги ғояларига путур етказадиган қўшиқларни ижро этишни тақиқлайди. Таркиби Хитойнинг диний сиёсатига зид бўлган қўшиқлар караокедаги мусиқа каталогидан чиқарилади. Бундан ташқари, одобсизлик, қимор, зўравонлик ва гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни тарғиб қилувчи қўшиқларни куйлаш ҳам тақиқланади.

“Вазирлик социалистик асосий қадриятларни тарғиб қилиш, мусиқа ва рақс кўнгилочар саноатининг сифатли ривожланишига кўмаклашиш учун караоке таркибидаги мусиқий контентни бошқариш бўйича вақтинчалик низомни ишлаб чиқди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мамлакатда 50 мингга яқин караоке фаолият юритади, тақиқ эса 2021 йил 1 октябрдан кучга киради.