Ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Куранбаев ва Ўзбекистон Ёшлар агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари 6 январь куни Қоракўл туманида бўлдилар.

Республика ёшлар етакчиси дастлаб Қоракўл туман Маданият марказида бўлиб маданий ва ижтимоий соҳада ёшларимиз учун амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Фаолият олиб бораётган ижодий тўгараклар ва ёшлар билан гавжум кутубхона меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Бу ерда ёшлар етакчилари билан индивидуаль суҳбатлар қилиниб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ва амалиётга татбиқ қилиниши керак бўлган таклифлари тингланди.

Шундан сўнг Қоракўл тумани ҳокимлигида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашув аввалида Алишер Садуллаев ва туман ҳокими Шерали Саломовлар томонидан якунланган йилнинг 25 декабр куни бўлиб ўтган Давлатимиз Раҳбарининг Ёшлар билан учрашуви  ва Парламентга мурожаатномаларида ёшларимизга қатор имкониятлар тақдим қилингани, 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” йили деб ном берилганлигининг ўзи ҳам янги йилнинг ёшларимиз учун имкониятлар ва муваффақиятлар манбаи бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Туман раҳбари ўз сўзида ёшларни Қоракўлнинг ҳақиқий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида эътироф этди. Ёшлар билан кўпроқ суҳбат қуриш, уларни тинглаш зарурлигига эътибор қаратди. Бугун эртамиз эгалари қайси соҳада бўлмасин, у тадбиркорлик, илм-фан, ҳунармандчиликда ўз ўрнига эга. Улар ўз соҳалари ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келишмоқда. Қолаверса, биз қилаётган ишларнинг барчаси туман аҳолисининг қарийб  56% фоизини ташкил этадиган 91 минг  840 нафар ёшлар учундир.

Очиқ мулоқотда эртамиз эгаларининг фикр-мулоҳазалари тингланди, уларни қийнаётган масалалар тўғрисида суҳбатлашилиб, мавжуд муаммоларга учрашувнинг ўзидаёқ ечим ва таклифлар берилди.

Туманда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли тадбиқ этиш, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишпи учун муносиб шароитлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил амалий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2020 йил 8 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” тизимининг асосий жиҳатлари, жумладан уларни шакллантириш тартиби ва меъёрлари, ушбу дафтарга киритиладиган шахсларни қўллаб-қувватлаш механизмларини амалиётга тадбик этиш мақсадида бир қатор ишлар қилиб келинмоқда.

Жумладан, Қоракўл туманида аҳоли сони 164 минг 296 нафар бўлиб, шундан аҳолининг 30 ёшгача булган ёшлар сони 91 минг  840 нафар (56%), 18-30 ёшгача булган ёшлар 37 минг 274 нафар (20%)ни ташкил этади. Ишчи гуруҳлар томонидан бугунги кунга қадар 29781 та хонадонларга (100%) кирилиб, 37 минг 274 нафар бўлган ёшларнинг  34 минг 35 нафари (93,2)  ёшларнинг рўйхатлари шакллантирилиб “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” электрон баъзасига киритилди. Шундан; хатловда уларнинг бандлик ҳолати ўрганилганда 7340 нафари (ёшлар) расмий, 18278 нафари (ёшлар) норасмий иш билан бандлиги, 6674 нафар аёллар (ёшлар) уй бекаси, 1247 нафари (ёшлар) вақтинча ишсиз, шундан 383 нафари ишлаш истагини билдирган хотин-кизлар ва 355 нафари таълим муассасаларини битирган ишсиз ёшларни ташкил этди. Хатловдан ўтказиш жараёнида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан суҳбат асосида уларнинг хоҳиш ва истаклари ўрганилганда банд бўлмаган, ишлаш истагини билдирган 1247 нафар ёшларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, уларни таклиф ва ташаббуслари урганилиб чиқилди. Шундан:

 - чет элда ишлаш истаги булган ёшлар жами 227 нафарни;

- касб-ҳунарларга укишн истаги бўлган ёшлар 195 нафарни;

- тадбиркорлик тармокларида ишлаш истаги бўлган ёшлар 220 нафарни;

 - қурилиш соҳасида ишлаш истаги бўлган ёшлар 110 нафарни;

- қишлок хўжалиги соҳасида 60 нафарни;

- ўзини узи банд қилиш йуналишида 70 нафарни;

- хак туланадиган жамоат ишларида 80 нафарни;

- уз мутахассислиги буйича ишлаш истаги бор ёшлар 285 нафарни ташкил этади.

Бугунги учрашув давомида ёшларимиз томонидан ҳақиқатдан назарга олиш шарт бўлган бир нечта муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Мулоқот тарзидаги “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида жойларда етакчилар учун чет тиллари бўйича тренерлик курсларини ташкил этиш, бу орқали ёшларнинг хорижий тилларга бўлган кўникмаларини ошириш, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, кутубхона ташкил этиш сингари масалалар юзасидан 34 нафар ёшлар томонидан 100 дан ортиқ муаммо ва таклифлар ўртага ташланди.

Хусусан, “Бандбоши” МФЙда истиқомат қилувчи бир оиланинг икки нафар фарзанди Ҳамдамова Садафхон ва Садоқатларга ўхшаган 21 нафар ёшларга ўз тадбиркорлигини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилди.

Ўн нафардан ортиқ ёшлар эса янги иш ўрниларига эга бўлиб, янги жамоада иш фаолият бошлайдиган бўлдилар.

“Дўрмон” МФЙда истиқомат қилувчи Инглиз тили ихлосманди Қўлдошев Фарходжоннинг Чет тилига ихтисослашган бепул тўгараклар ташкил этиш ва бу тўгарак фаолиятини онлайн тарзда ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот қилиш бўйича ташаббуси йиғилганларда йуқори таассурот қолдирди ва бу ғоя тез суъратларда туманда фаолият бошлаши мутасаддилар томонидан таъкидланди.

“Арна” МФЙда истиқомат қилувчи ёшлардан бири Жалолиддин Шамсиддинов ҳам туман Ҳунармандлари сафига қабул қилинди ва гувоҳнома тақдим қилинди. Янгибозорлик Жавоҳир Абдурахмоновга ўхшаган бир нечта ёшлар ўзларининг шахсий иссиқхоналарига эга бўлдилар.

Учрашув давомида туман ҳокими томонидан яна бир янги ташаббус ёшларга маълум қилинди. Ҳафтанинг ҳар шанбаси “Ёшлар куни” сифатида белгиланиб, туман раҳбарлари ҳафта сўнгида ҳар бир ҳудудда бўлиб ёшларнинг муаммолари билан юзлашиши таъкидланди.

-Қишлоғимдаги 10 нафардан ортиқ қизларга тикувчилик ва пишириқчилик сирларини ўргатиб келаман-, дейди “Дарғабоғи” МФЙда яшовчи Элмира Сайлихонова. Бугундан мен ва чевар шогирдларимга 38 мактаб биносидан тўгарак фаолияти ташкил қилиб бериладиган бўлди. “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ташкил қилинадиган янги корхонамда Бандлик жамғармаси ҳисобидан шогирдларимга стипендия ва менга эса маош бериладиган бўлди. Мендаги қобилиятни юқори баҳолаб бу каби имкониятлар берилганидан ниҳоятда миннатдорман.

Шунингдек, учрашувга ташриф буюрган Ортиқов Аброржон ва Хўжақулова Ҳулкархонлар “Ёшлар форуми”да илгари сурилган ташаббуслар, ҳаттоки ривожланган давлатлар тажрибасида бўлмаган аммо Муҳтарам Президентимиз томонидан тақдим қилинган имкониятлар ва ушбу учрашувлардаги ўзларининг илиқ таассуротларини айтиб ўтдилар. Қоракўл таълими ва ёшларига берилаётган юксак этироф, улкан имкониятлар учун туман ёшларининг миннатдорчилигини шахсан Давлатимиз Раҳбарига етказишларини илтимос қилдилар.

Ҳа, 2021 йилнинг илк кунларида ёшларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган таъсирли чора-тадбирлар Қоракўл туманида ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Шунинг ўзи давлатимиз куч-қудрати ёшлар учун сафарбар этилаётгани, уларнинг келажаги миллат тақдири эканлигини, энди ўзбек давлатчилиги янгича ривожланиш тенденциясига ўтганлигини англатади. 

Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати