«Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Дояхотин» газ конденсат конидаги 104-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1987–1985, 1980–1977, 1951–1947 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди.
Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 238 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 3 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.
Маълумот учун: «Дояхотин» газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.