Ҳозирда ушбу маданий мерос Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига топширилган. Юқорида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар натижасида “Форд транзит” автотранспорт воситасига юкланган мазкур ёғоч эшиклар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши ман этилган маданий бойликлар сирасига киритилгани маълум бўлди.
Ўзбекистон ноёб меъморчилик тарихий ва маданий бойликлари осори атиқаларга бой. Шунга кўра, бундай бойликларни мамлакат ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш амалиёти ҳам тартибга солинган. Хусусан, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган низомда 50 йил муқаддам ва ундан олдин яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмаслиги белгилаб қўйилган. Шунингдек, қонунда маданий бойликларга тааллуқли ашёлар тоифасига этнографик объектлар, ўйма нақшлар, штамплар, амалий декоратив санъат асарлари; шиша, лой, ёғоч, металл, суяк, мато ва бошқа материаллардан ишланган бадиий буюмлар ҳам кириши белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос бошқармаси бадиий экспертиза бўлими томонидан санъатшунослик экспертиза хулосасига кўра, бу ўйма нақшли эшиклар Бухоро ва Хива усталари томонидан ХIХ асрда убайда усулида ишланган ва ҳозирги кунда тарихий ва музей аҳамиятига 'га маданий бойлик ҳисобланади. Ҳозирда ушбу маданий мерос Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига топширилган.
Юқорида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.