Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

  • юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси;
  • Академия таркибида илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона.

Нукус шаҳрида жойлашган давлат ва нодавлат даволаш-профилактика муассасалари Академиянинг клиник базаси ҳисобланади.

Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

  • тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли инновацион усулларини амалиётга жорий этиш;
  • телемедицина технологияларидан кенг фойдаланиш учун шароитлар яратиш.

2025/2026 ўқув йилидан Академияда клиник ординатурада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади.

2025 йил 1 октябрдан Академия фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.