Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ҳудудига кириб келган “Lada Ларгус” автомашинаси кўздан кечириш чоғида автомобилнинг юк бўлимидаги иккита овоз кучайтиргич (колонка) божхоначилар эътиборини тортган.

Холислар иштирокида колонкалар текширилганда, уларнинг ичидан 36 дона полиэтилен ўрам топилган. Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, ўрамларда оғирлиги 18,089 кг бўлган синтетик мефедрон препарати бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, мефедрон Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳванд моддалар рўйхатига киритилган, — дейилади хабарда.