Бундан аввал Қорақалпоғистон ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилган эди. 

Кучли шамоллар ернинг қуриган юзасидан қум ва чанг кўтарилишига ҳамда айрим жойларда кўринувчанликнинг 180 м гача камайишига олиб келди.

Ўзгидромет томонидан об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли шамоллар ва чанг тўзонлар кўтарилиши ҳақида олдиндан огоҳлантириш берилганди.

5 март соат 13:00 ҳолатига республика ҳудудида ёғингарчилик ёғмоқда, бу эса ўз навбатида қум ва чангли бўронларни атмосфера хавосига кўтарилишини олдини олади.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 5-6 март кунлари кучли шамоллар сақланиб колади, дея хабар беради Ўзгидромет.