Тузилма Президент қарори билан ташкил этилди, деб ёзмоқда расмий манба.
Унга кўра, 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 миллион сўмдан маблағ йўналтирилади. Жамғармага жами 228 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Бундан ташқари, Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғармага 2023 йил учун жами 20 миллиард сўм маблағ ажратилди.