Форум доирасида «InfoSystem Nukus», «Texnopos» ўқув маркази, «DataLife» ўқув маркази ҳамда «arakalpak info» корхоналари раҳбарлари томонидан форум қатнашувчилари учун маърузалар қилинди.
Форум давомида мамлакатимизда IT соҳасини ривожлантириш, бу соҳага қизиқувчи ёшлар сонини кўпайтириш, ҳар ойда IT форумлар ташкил этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, уларга имконият эшикларини очиб беришда барча шароитлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.
Асосий босқич якунида форум иштирокчилари дастурчилар билан суҳбат ўтказдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.