Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинлар ўтказилади.
Қарор билан тасдиқланган низомга асосан, харид чекларини “Солиқ” иловаси орқали рўйхатдан ўтказган ҳар бир шахс ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.
“Солиқ” иловасида ҳар бир шахсга рўйхатдан ўтказилган харид чекларининг ютуқли ўйинга киритилгани ҳақида маълумот бериб борилади.
Ютуқли ўйин ҳар ойда “Солиқ” иловасидаги “Ютуқли ўйинлар” платформаси орқали ўтказилади.
Танлов 1 ой давомида иштирокчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган харид чеклари жамланмаси доирасида ўтказилиб, ғолиблар инсон омилисиз харид чекини тасодифий танлаб олиш асосида аниқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомашина тақдим этилади.